Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

МАҲАЛЛА РАИСИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ


Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ғузор туман Наврўз “МФЙ” Наврўз кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Зоирова Феруза Эштемир қизининг аризасига асосан “Наврўз” МФЙда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида фуқаро Ф.Зоирова “Наврўз “МФЙ раиси Ёвқашдиев Рустам Бердиевичга ёзма мурожаат қилиб,  2020 йил 15 майда туғилган фарзанди учун  02 ёш нафақа тайинлашда амалий ёрдам сўраганлиги, бироқ, МФЙ раиси Р.Ёвқашдиев томонидан  мурожаат тегишли тартибда кирим китобига рўйхатга олинмаган ва мурожаатга 38 кундан буён жавоб берилмаганлиги аниқланди.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 280-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва Ғузор  туман  маьмурий  судининг  2020  йил  26  июндаги қарорига асосан МФЙ раиси Р.Ёвкашдиев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддасида  назарда  тутилган  ҳуқуқбузарликни  содир  этган  деб топилиб, базавий  хисоблаш  микдорининг  1  (бир)  баравари микдорида жарима жазоси тайинланди.