Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Қонунбузилишлар бартараф этилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандида, адлия органларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергетика бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 67 ва
109-моддалари (иш ўрни қисқарган ходимларга компенсация ва бошқа тўловлар тўланиши ҳолати) талабларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергетика бошқармасида 2020 йилда иш ўрни қисқарган ходимларнинг 55 нафарига 55 026 313 сўм ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилмаганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергетика бошқармасига киритилган тақдимномага асосан ишдан бўшатиш нафақалари тўлиқ тўлаб берилди.