Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 2020 йилнинг 22-26 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг 23 июнь куни Қарши туман адлия бўлими фаолияти юзасидан кўрсатув тайёрланиши ташкиллаштирилди. Кўрсатув тасвирга олиниши жараёнида адлия бўлими томонидан ижобий ҳал этилган мурожаатлар, ўтказилаётган тарғибот тадбирлари, “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга бадиий китоблар, ўқув ва спорт қуроллари тақдим этилиши, шунингдек келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Асосан Қарши туманида экспремент тариқасида юристлар марказининг ташкил этиш жараёни хусусида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

Шу куннинг ўзида туман адлия бўлими фаолияти бўйича журналист ва блогерлар иштирокида медиа тур ташкил этилиб,  бугунга қадар амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Вилоят адлия бошқармаси ва вилоят телевидениеси ўртасида имзоланган режага асосан “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан интервью берилди

Вилоят адлия бошқармаси ва Муборак туман адлия бўлимининг самарали фаолияти юзасидан маълумотларни босма оммавий ахборот воситаларига тақдим этилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Қашқадарё вилоят Қурилиш бошқармаси ва Қашқадарё вилоят ҳудудий электр тармоқлари Акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, коррупция, меҳнат ҳуқуқи ва соҳага оид қонун ҳужжатлари юзасидан аннотациялар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларида, телеграм гуруҳларида тарқатиш учун юборилди.

   Аҳоли ўртасида онлайн тарзда ўтказилган викторина танлови ўтказилиб,  натижасига кўра викторина ғолиблари вилоят адлия бошқармасининг дипломлари билан тақдирланди.

Шунингдек, 26 июнь куни бўлим томонидан адлия органлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган самарали фаолияти учун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан телевидение, радио ва газета ходимларини қутлаш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди.

Вилоят адлия бошқармаси билан узвий ва тизимли равишда самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари бошқарманинг эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирландилар.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали тасвирга олинди.