Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йилда 15-19 июнь кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш юзасидан “Холис ният” жамоат фондини томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги сабабли рад этилди.

Давлат хизматлари маркази Қарши шаҳар маркази томонидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган Футболни ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси архитектурлар уюшмаси вилоят бўлимини тугатиш юзасидан чиқарилган қарорларни ғайриқонуний деб топиш мақсадида Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар судига ариза тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг топшириғига асосан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг e-ngo.uz сайтида шахсий кабинетлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги топшириға асосан Туркия ҳамкорлик ва кординацион агентлиги (ТИКА) ва АҚШ Ўзбекистонлаги элчихонаси ўртасидаги мунозалар  муҳокамаси учун 2 та таклифлар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамаот фонди томонидан эълон қилинган 3-4 Грант танловлари юзасидан тақдим этиладиган ҳужжатлар бўйича ННТларнинг телеграмдаги группасига маълумот тақдим этилди.

 

 

Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлим бошлиғи

                                                        А.Худайбердиев