Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Фармон ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди


Чироқчи туман адлия бўлими тумандаги 20 та фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон “Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига риоя этилиши ҳолати мониторинг қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармонининг 2-бандида жорий йилнинг март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилсин деб белгиланган.

Бироқ, мониторинг жараёнида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни танаффуссиз давом эттирилмаганлиги натижасида 104 нафар фуқароларга 59 089 000 сўм болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Мониторинг натижасига кўра ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига 12 та тақдимномалар киритилди.