Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Танлов ғолиблари тақдирланди


Жорий йилнинг май ойида вилоят адлия ва халқ таълими бошқармаси, “Юрт таровати” газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси, божхона, транспорт, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари, ҚарМИИ ва Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳамкорлигида мактаб ўқитувчилари учун “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” деб номланган онлайн мақолалар ҳамда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида “Шодликларга тўлдир дунёни” деб номланган онлайн шеърият танловлари эълон қилинган эди.

Ушбу танловларда ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Жумладан, “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” танловига беш юздан ортиқ ўқитувчи онлайн равишда мақола юборган бўлса, “Шодликларга тўлдир дунёни” танловида беш юзга яқин ўқувчининг ижод намуналари келиб тушди.

Юборилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” танлови ғолиблари Хотира ва қадрлаш куни арафасида, “Шодликларга тўлдир дунёни” танлови ғолиблари эса Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида эълон қилинган бўлиб, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб ғолибларни тақдирлаш маросими  жорий йилнинг 25 июнь куни Журналистлар уйида бўлиб ўтди.