Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

26

Қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди


Қашқадарё вилоят туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармонининг 2-бандига асосан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни янги муддатда, 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилиши ҳолатлари туман (шаҳар)даги айрим фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мониторинглар ўтказилди.

Ўтказилган мониторингларда юқоридаги Фармони талабларига зид равишда МФЙлар томонидан 690 та ҳолатда бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни янги муддатда, 6 ой муддатга танафуссиз давом эттирилмаганлиги ҳолатларига йўл қўйилиб, натижада 371 млн. 021 минг сўм нафақа пуллари тўланмай турганлиги маълум бўлди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.