Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Журналистлар касб байрами билан қутланди


Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ҳар қандай жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотларни  етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс.

Ахборотларнинг тез, самарали ва қулай усулда олишимиз, фойдаланишимиз замирида машаққатли, масъулиятли ва шарафли касб эгалари – журналистларнинг фидокорона меҳнати ётибди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида шу заҳматли меҳнатни эътироф этиш ҳамда адлия органлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган самарали фаолияти учун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан телевидение, радио ва газета ходимларини қутлаш мақсадида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан қизғин қутланар экан, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини, шунингдек бошқарма ва унинг таркибий бўлинмаларининг фаолиятини ёритиб боришда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юксак қадрлаб, келгусида ҳам бундан-да юқори суръатларда ҳамфикр ва ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Вилоят адлия бошқармаси билан узвий ва тизимли равишда самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари бошқарманинг эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирландилар.

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан Адлия вазирлиги масъул бўлган Давлат дастурлари ижросини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида дастурлар мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш натижасида аҳолига етказиш борасида келгусида ҳамкорликда фаолият олиб бориш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали тасвирга олинди.