Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Бурчга садоқат – азалий қадрият


Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг вилоятдаги ижросига бағишланган йиғилишда Президентимиз раҳнамолигида миллий армиямизда ўтказилаётган, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти, туман, шаҳар ҳокимликлари мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларини, ўқув муассасаларини молиялаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашни яхшилаш учун зарур ўқув материаллари базасини яратиш, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашни ташкил этиш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Муллатўйчи Тошмуҳамедов номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш – Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиётининг бош омили” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айнан ана шу масалаларга бағишланди.