Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида


Республикада мустақиллик йиллари мобайнида аҳолининг ижтимоий ҳожатманд қатламларини давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Қарши туман адлия бўлими томонидан “Биз биргамиз!” лойиҳаси доирасида тумандаги бир қатор ногиронлиги бўлган, уйида таълим олувчи болалар аҳволидан хабар олинди.

Уларга ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга яратиб берилган имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  Уларнинг кўнглини кўтариш, озгина бўлсада рағбатлантириш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлимлари томонидан тайёрланган ўқув ва спорт қуроллари, бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборга лойиқ қисми эканлигини кўрсатиб беришдан иборатдир.