Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари амалга оширган ишлари юзасидан маълумот


Вилоят адлия бошқармаси томонидан халқ депутатлари орқали аҳолини қонунчиликдаги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор қилиб бориш, шунингдек Халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар кенгашлари ва унинг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, депутатларга қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишда ва бошқа йўналишларда ҳуқуқий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бешта сиёсий партия ҳамкорлигида режа жадвал ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига, Ахборот ва оммавий комуникациялар Халқ таълими бошқармаларига бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тайёрланган тарғибот матералларини доимий равишда расмий веб сайтларида ва телеграм каналларида ёритиб борилиши юзасидан хатлар тайёрланди ва юборилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг
4 июнь куни “Олин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони мазмун-моҳияти, мажбурий меҳнат ва одам савдосига қарши курашиш юзасидан интервью берилди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тайёрланган
30 дан ортиқ турли чақириқ ва постлар мувофиқлаштирилиб, “facebook” ва  бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Бўлим томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ёшлар ўртасида онлайн тарзда ўтказилган викторина танлови натижасига кўра 3 та ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирланди ва ғолибларга бошқарма томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ўқувчиларни ёзги таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган телеграм гуруҳи орқали викторинада фаол иштирок этган ёшларга ҳам диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур тарғибот тадбирлари бошқарманинг расмий веб-сайтида, “Faсebook”даги саҳифасида ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Бўлим томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиб борилаётган викторина учун 100 дан ортиқ савол ва жавоблар тайёрланди.
Ўтказилаётган викторинани республика миқёсида оммалаштириш юзасидан ахборот тариқасида Адлия вазирлигига хат тайёрланди.
Бошқарма томонидан бола ҳуқуқларига оид ҳуқуқий нормалар юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4610 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган “Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳияти юзасидан қисқа ва аниқ аннотациялар тайёрланди ва бошқарманинг расмий веб-сайти, “Faсebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёритилди.