Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрини юритиш, нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ демократик партияси Қарши шаҳар ташкилотини 2020 йил 1 июнда 723-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси “Ўзгеобурғунефтгаз” АК бирлашган касаба уюшмасининг 2019 йил 2 декабрдаги ихтиёрий тугатиш юзасидан мурожаатига асосан 2020 йил
1 июнь куни давлат реестрига тегишли ёзувлар киритилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилган “Экосан” экология ва саломатлик халқаро ташкилоти Қашқадарё вилоят филиали, Ўзбекистон “Турон” яккакураши федерацияси Қашқадарё вилоят бўлими, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш Республика маркази Қашқадарё вилоят бўлими, Ўзбекистон “Фудокан каратэ-до” федерацияси вилоят бўлимлари узоқ муддатдан бери фаолият кўрсатмаганлиги сабабли уларнинг Бош ташкилотларига мазкур филиаллар фаолиятини қайта тиклаш юзасидан хатлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Яккабоғ, Қарши, Ғузор, Муборак туманларини қайта рўйхатдан ўтказишни назоратга олиш учун Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига хат киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган 1-2 турдаги Грант танловлари иштирокчиларига хулосалар берилди. 

Бўлим ходимлари А.Худайбердиев ҳамда Э.Дустовлар томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилоти нима” мавзусида таҳлилий мақола ёзилди ҳамда Чироқчи, Ғузор, Нишон туманидаги маҳаллий газеталарда чоп этиш учун ташлаб берилди.

Соҳа фаолиятига оид 9 та савол-жавоб шаклида пост тайёрланди ҳамда Чироқчи, Ғузор туман газеталарида чоп этиш учун ташлаб берилди. Мазкур савол-жавоб шаклида пост Чироқчи туман ҳокимлигининг chiroqchi.uz веб сайтида чоп этилди.

Соҳа фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан 5 та таклифлар тайёрланди ва тегишли бўлимга электрон кўринишда тақдим этилди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари юзасидан саволнома шаклида сўров ўтказилди, мазкур сўровда
15 та нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этишди. Ўтказилган сўровнома натижасида маълумотнома тайёрланди. 

Бўлим ходими Э.Дустов томонидан ўрганиш ўтказиш юзасидан тақдим этиладиган ҳужжатлар юзасидан Блокпост кўринишда чиқиш қилди ва бошқарманинг “Facebook” даги саҳифасида ёритилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлар рамзлари юзасидан сўров асосида 20 та ташкилотларда мониторинг ўтказилди. 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлар тадбирлари ва уларнинг раҳбарларини фаолияти юзасидан хорижга ташрифи бўйича 15 та нодавлат нотижорат ташкилотда сўров асосида мониторинг ўтказилди. 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилган Қарши шаҳар “Барс” спорт клуби, Деҳқонобод туман туман сув истеъмолчилари уюшмаси, Қашқадарё вилояти футбол федерацияси Деҳқонобод туман бўлимлари томонидан қонун ҳужжатлари ва устав талаблари бузилганлиги сабабли уларнинг раҳбарларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодекси 239-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш туман (шаҳар) Маъмурий судларига юборилди.

 

 

Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлим бошлиғи

                                                        А.Худайбердиев