Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

05

Лимончилик соҳаси янада ривожланмоқда


Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Қарорга кўра, ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга.       

Уюшманинг асосий вазифаларидан бири республикада лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, соҳада ягона илмий-техникавий, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш ҳисобланади.
         Қарор билан шунингдек республикада лимон ҳосили етиштиришнинг умумий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Хусусан, 2018–2021 йилларда жами 2 240 гектар ерда лимонзор ташкил этилиб, ундан 2025 йилга келиб 63 300 тоннадан зиёд ҳосил олиш режалаштирилмоқда.