Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Вилоят миқёсида викторина танлови ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят миқёсида ўқувчилар ўртасида уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали викторина танлови ташкил этилди.

Танловда Қарши шаҳридаги 26-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Кўчаров Муродулла Темур ўғли 1-ўрин, Муборак туманидаги 14-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Рўзматов Ёдгор Нортожи ўғли 2-ўрин ва Яккабоғ туманидаги 14-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Нафасов Асадбек Валижон ўғли 3-ўрин соҳиби бўлди.

Ғолиблар вилоят адлия бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Танловнинг ўтказилишида ва ўқувчиларнинг иштирокини таъминлаган ўқитувчи ва бошқа иштирокчиларга ҳам вилоят адлия бошқармаси томонидан ташаккурнома эълон қилинди.

Бу каби танловларни янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари инобатга олинмоқда.