Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШГА БАРЧАМИЗ МАЪСУЛМИЗ


Бугунги кунда дунё миқёсида одам савдоси жиноятидан жабр кўрганлар сони ошиб бораётганлиги бу иллатнинг инсониятга нечоғлик катта хавф солаётганлигидан далолат беради.

Одам савдосидан жабрланганларнинг кўпайиб бораётганлиги, биринчи навбатда фуқароларимизда ушбу йўналиш бўйича ҳуқуқий билимларининг етишмаслигидан дарак берса, иккинчи тарафдан уларда бу жиноятга қарши курашишда муросасиз бўлиш каби тушунчаларни тўлиқ шакллантиришга алоҳида эътибор беришни тақозо этмоқда.

2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда ушбу соҳадаги фаолият тубдан тартибга солинди ва тизимли  ишлар йўлга қўйилди.

Қонун билан, Одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органларининг (ИИВ, ДХХ, ТИВ, ССВ ва ваколат берилган бошқа органлар) фаолиятини мувофиқлаштириш учун одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси тузилди ҳамда комиссия аъзоси бўлган ҳар бир давлат органнинг вазифалари ва ваколатлари белгилаб берилди.

Шунингдек,  одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги:

давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назорат қилинишини ташкил этиш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, ўзаро яқин ҳамкорлигини ва уйғун ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг  одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

одам савдосига қарши курашиш бўйича кўридаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, мониторинг қилиш;

одам савдоси  билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, текшириш, уларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан тизимли камчиликларнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;

одам савдосининг миқёси, ҳолати ва хусусиятлари ҳақидаги ахборотни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашишда ўзаро алоқада ишлашини яхшилашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

одам савдосига қарши курашишга оид ахборотни тўплаш, сақлаш, ишловдан ўтказиш, таҳлил қилиш, шунингдек тегишли давлат органлари ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу ахборотдан фойдаланиш;

одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ишларини яхшилаш,  одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

одам савдосига қарши курашиш масалалари ҳақида аҳолини хабардор қилишга доир тадбирларни ташкил этиш;

одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи ва уларни ҳимоя қилувчи ихтисослаштирилган муассасаларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамда бу фаолиятни назорат қилиш;

ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари қилиб белгиланди.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг маълумотларига кўра 2019 йилда Республикамизда одам савдоси билан боғлиқ 94 жиноят қайд этилиб, 2018 йилга нисбатан 22 фоизга камайган.  Бу ҳам Идоралараро комиссия ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг бу борадаги узвий ҳамкорлигидан далолат беради. Қарши туман миқёсида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг одам савдосига қарши кураш фаолияти таҳлил қилинганда, бир қатор ижобий натижаларга эришилганлиги маълум бўлди.

Хусусан, 2019 йилнинг 1 январидан 31 декабргача бўлган даврда туман ИИБга одам савдоси билан боғлиқ 14 та аризалар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал кодексининг 83-модда 2-қисмига асосан рад этилган.

2019 йил 12 ойи давомида туман ҳудудидан хорижий ва МДҲ давлатларидан депортация бўлиб қайтган (8 нафар), сертификат билан қайтган (152 нафар), узоқ муддатга кетиб ҳозирги кунга қадар қаердалиги номаълум бўлган фуқаролар (28 нафар), узоқ муддатга кетган вояга етмаганлар (15 нафар), хорижий ва МДҲ давлатларида судланган фуқаролар ( 9 нафар) рўйхатлари шакллантирилган.

Худди шу даврда хорижий ва МДҲ давлатларидан депортация бўлиб қайтган 8 нафар фуқарони 5 нафарини бандлиги таъминланиб, 6 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган.

Хорижий ва МДҲ давлатларидан сертификат билан қайтган 152 нафар фуқарони 104 тасини бандлиги таъминланиб, 152 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган.

Қарши туман адлия бўлими томонидан ҳам жойларга чиққан ҳолда фуқароларга одам савдоси қурбонига айланиб қолмасликлари учун манзилли ҳуқуқий тушунтириш ва тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказиб келинади.

Фуқароларимиздан одам савдоси қурбонига айланиб қолмаслик учун доимо огоҳ ва сергак бўлишларини, ҳар-хил алдов ва ваъдаларга учмасликларини, ушбу жиноят ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлишган тақдирда зудлик билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

                                   Зуфар Исмоилов

Қарши туман адлия

                                                                  бўлими катта маслаҳатчиси