Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

03

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2020 йилнинг 25-29 май кунлари амалга оширилган ишлар


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 25-29 май кунлари Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 23 майда қабул қилган норматив-ҳуқуқий тусдаги “Давлат ўрмон фонди ва қўриқхона ерларида ёнғин хавфини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори давлат ҳисобига олиниб, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази муассасасига юборилди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Касби туман ҳокимлиги ва Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлимларининг юридик хизмат ходими лавозимига тавсия этилган номзодларининг суҳбатдан ўтказиш бўйича суҳбат ва баҳолаш варқалари тайёрланди ҳамда суҳбатдан ўтказилди.

Шу кунга қадар 28 нафар юридик хизмат ходимлари томонидан малака ошириш тўловлари амалга оширишга эришилди.

Адлия бўлимларига юридик хизмат ходимлари томонидан давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этмаганлик ҳолатини бартараф этиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига киритишлари учун намунавий огоҳнома тайёрлаб берилди.

Натижада туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан давлат органи ва ташкилотларига жами 67 та огоҳномалар киритилди.

Юридик хизмат соҳаси бўйича вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган юридик хизмат ходимлари ўртасида онлайн тарзда ижтимоий сўровнома ўтказилиб, сўровномада
142 нафар юридик хизмат ходими иштирок этди.

Сўровнома натижалари диаграмма кўринишида умумлаштирилиб, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларига тегишли хатлар юборилди.

Қарши туманидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида                                                                                   статистик кўрсаткичлар бўйича маълумот олинди ва маълумотлар умумлаштирилиб вазирликка юборилди.