Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

САВОЛ БЕРДИНГИЗ........


Савол: Яқиндан бошлаб болаларни боғчага жойлаштириш Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилишини эшитдим. Менинг фарзандимнинг нутқида нуқсонлари бор, уни ихтисослаштирилган боғчага жойлаштириш ҳам давлат хизматлари маркази орқали амалга ошириладими?

С.Кадирова. Қарши тумани

 

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” тасдиқланган бўлиб, ушбу Регламент болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун Ягона Интерактив давлат хизматлари порталида руйхатга олинадилар. Юқоридаги регламентнинг амал қилиши болаларни давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда тадбиқ этилмайди.

Савол: Лоқайдлигимиз сабабли 2 нафар фарзандимизнинг туғилиши тўғрисида гувоҳномасини олмаганмиз. Уларнинг бири 16 ёшдан ошди, иккинчиси 7 ёшда, яқинда мактабга бориши керак. Уларга гувоҳнома олишим учун судга боришим керак экан, шу тўғрими? Жарима тўлайманми?

А.Хуррамов. Қарши тумани

 

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 18-бандига асосан белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди. Бундай ҳолларда ФҲДЁ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилади.

 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 59-бандида ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза ва боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома, боланинг соғлиғи тўғрисида маълумотнома, боланинг таълим олаётганлиги тўғрисида маълумотнома ва тегишли ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши назарда тутилган.

 

 16 ёшдан боланинг туғилганлигини қайд этиш юқоридаги қоидаларнинг 19-бандига асосан амалга оширилади, яъни 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади. Ушбу масалада Сиз ўзингиз яшаб турган жойдаги Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожат этишингиз лозим бўлади.  Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда жарима тўлаш белгиланмаган.

 

Саволларга Қарши туман Адлия бўлими бошлиғи

  Рисолат Абдуллаева жавоб берди