Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар


  Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 

23 мартдаги  "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги нотариал идораларда коронавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик, пандемия даврида нотариуслар томонидан карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан
жорий йил 29 майда вилоятдаги барча нотариал идоралари бирма бир кўздан кечирилиб, жойлардаги карантин қоидаларига риоя қилиш аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, биринчи навбатда нотариал идораларда бўлиши керак бўлган гигиеник воситаларнинг (антицептик гел, нам салфетка, махсус тайерланган аралашмали сув, тиббий ниқоб, тепловизор, ҳарорат ўлчагич ва ҳ.к) мавжудлиги ҳамда фуқаролар ўртасида оралиқ масафанинг сақланиши ҳамда нотариуслар томонидан фуқароларни қабул қилиниши ўрганилди.

Шунингдек,бўлим масъул ходимлари томонидан бўлим иш юритувига келиб тушган мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлимининг жорий йил 25 майдаги 3598/20-сонли ҳамда Адлия вазирлигининг 4 та топшириқ хатларининг ижроси таъминланди.

Шу билан бир қаторда, бўлим иш юритувига фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва
1 таси қаноатлантирилди.

Қарши шаҳар давлат хизматлари марказининг апостиль қўйиб бериш тўғрисидаги хатининг ижроси таъминланди.

Вилоят адлия бошқармадан давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида фаолият юритиб келаётган адвокатлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклдаги давлат реестри қайта янгиланди.

Иқтисодий судларнинг қарорига асосан ҳамда адвокатлик тузилмалари таъсисчиларининг ихтиёрий тугатиш аризасига асосан фаолияти тугатилаёган Яккабоғ туманидаги “Шамшодбек Камолович”, Косон туманидаги “Қудратов Шохдор” адвокатлик фирмалари ва Яккабоғ туманидаги “Қонуний адолатли, асосли” адвокатлик бюраси тугатилаётганлиги ҳақида газета орқали эълон берилиб, тегишли ташкилотлар билан бирга тугатиш бўйича ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни

       давлат томонидан тартибга солиш

       бўлими бошлиғи Д.Худойқулов

 

bsp;