Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда


Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарорини ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан, фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатларни фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан талаб қилиниши ҳолатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги 5978-сонли Фармонининг 2-бандига асосан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни янги муддатда, 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилиши ҳолатлари мавжуд туман (шаҳар)даги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мониторинглар ўтказилди.

Ўтказилган мониторингларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори талабларига зид равишда 73 та ҳолатда МФЙларнинг ўзлари томонидан талаб қилиниши чек қўйилган ҳужжатлар ва маълумотномаларни берганликлари ҳамда 30 та ҳолатда ташкилотлар томонидан МФЙлардан талаб қилиниши чек қўйилган ҳужжатлар ва маълумотномаларни талаб қилиб олиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
3 апрелдаги 5978-сонли Фармони талабларига зид равишда МФЙлар томонидан 436 та ҳолатда бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни янги муддатда, 6 ой муддатга танафуссиз давом эттирилмаганлиги ҳолатларига йўл қўйилиб, натижада 144 782 минг сўм нафақа пуллари тўланмай турганлиги маълум бўлди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

 

Ижтимоий-иқтисодий

соҳада ҳуқуқни қўллаш

амалиётини ўрганиш бўлими

бошлиғи

                                                        А.Бекмаматов