Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

02

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йилнинг 25-29 май кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Бўлим томонидан бир қанча давлат ташкилотларида “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
18-моддаси ва “Меҳнат органларига бўш иш жойларни (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги ва мўлжалланаётган ишдан озод этишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февраль “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5349-сонли Фармони 7-банди “г” кичик банди ижроси бўйича таҳлил ўтказилди.

Таҳлил натижасига кўра, Қарши шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, вилоят мусиқали драма театри, Қарши шаҳар 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Қарши шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимларига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида иш қўзғатиш бўйича маъмурий таклифлар киритилди.

Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси ҳамда унинг ҳузуридаги ташкилотларга 5 та тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимнома натижасига кўра 5 нафар бошқарма ва унинг тизимидаги ходимларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергетика бошқармасига 2020 йилда иш ўрни қисқарган ходимларнинг 55 нафарига 55 026 313 сўм ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб беришни сўраб тақдимнома киритилди.

Ҳафта давомида Қарши шаҳар, Галабоғ кўчаси, 34-уйда яшовчи фуқаро К.Панаева ва бошқаларнинг апрель ойи ойлик иш ҳақлари кам тўланганлиги ҳамда 2019 йил меҳнат таътил пуллари кам ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган оғзаки шикояти юзасидан Қарши шаҳар, 33-сонли Имконияти чекланган болалар ихтисослаштирилган махсус мактаб директори томонидан Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи талабларига қатъий риоя қилинмаганлиги сабабли вилоят халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритилди.