Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 2020 йилнинг 25-29 май кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг
28 май куни Қашқадарё вилоят телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Тавсилотлар “Qashqadaryo.adliya.uz” сайтида, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Шу куннинг ўзида вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5996-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан интервью берилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тайёрланган 30 дан ортиқ турли чақириқ ва постлар мувофиқлаштирилиб, “Facebook” ва  бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Бўлим томонидан  10 дан ортиқ қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини ёритувчи инфографикалар бошқарманинг расмий веб-сайтида, “Faсebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида ёритилди ҳамда бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 6 та видео постлар Қарши шаҳар “НасафТВ” телевидениеси орқали ёритиш учун юборилди.

Янги қабул қилинган 5 та қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан қисқа ва аниқ аннотациялар тайёрланди ва бошқарманинг расмий веб-сайти, “Faсebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёритилди.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят миқёсида 7-11 синф ўқувчилари ўртасида уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ақлий ва ижодий фаоллигини ошириш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали викторина танлови ташкил этилди.