Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

02

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида...


Қашқадарё вилоят туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси таъминланиши юзасидан  таҳлил ўтказилди.

Таҳлиллар натижасига кўра, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари томонидан бир қанча қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, улар томонидан 129 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларга 263 324 102 сўм ойлик устама пул маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги маълум бўлди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 14 та тақдимномалар киритилди.