Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи
“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими имкониятлари орқали масофадан туриб мониторинг қилинди.

Ўтказилган мониторинг натижаларидан кўринишича масъул ташкилотлар томонидан ер участкалари материалларини келишиш (техник шарт бериш) муддати бузилганлар сони жами 1 110 тани, вилоят бўйича Архитектура режалаштириш топшириқлари (АРТ) ишлаб чиқиш муддати бузилган ер участкалари сони 234 тани ҳамда инвестиция мажбуриятлари белгилаш муддати бузилган ер участкалари сони 16 тани ташкил этади.

Мониторинг давомида Қашқадарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳамда ваколатли туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан 2020 йилда вилоят ҳудудида танланган 458 та ер участкалари бўйича ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириқномаларининг 285 млн. 975,2 минг сўмлик қиймати туман (шаҳар) ҳокимликларининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан тўлаб берилмасдан турганлиги маълум бўлди.

Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мазкур Низом ижроси бўйича ўтказилган жами мониторинглар натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Ўтказилган мониторинг давомида “YERELEKTRON” АА тизимини амалиётда ишлаб кетиши учун тўсиқ бўлаётган сабаб ва омиллар юзасидан ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича 8 та таклифлар ишлаб чиқилиб белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилди.

Мазкур масала вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб келгусида ҳам мониторинг тадбирлари доимий давом эттирилади.

2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасида Давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ваколатли мансабдор шахс белгиланиши, ваколатли шахснинг мажбуриятларини бажариш давлат органи раҳбарининг ўринбосарларидан бири зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган бўлиб, мазкур масала вилоят адлия бошқармаси томонидан таҳлил қилинганда, мазкур норма амалиётда ишламасдан турганлиги маълум бўлди.

Шунга кўра, мазкур нормани амалиётда ишлаши ва қўллаш масалалари бўйича адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги 32 та давлат ташкилотларига ҳуқуқий маслаҳат ва қонун ҳужжатлари ижроси бўйича хатлар юборилди.

Бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сонли қарори ижроси таҳлил қилинди.

Таҳлил натижасига кўра вилоят адлия бошқармаси томонидан жойлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш масалаларини кенг қамраб олиш бўйича қулай имконият яратиш, жойларда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ушбу каби муаммоларни имкон даражасида камайтиришга эришиш мақсадида соҳага доир қонун ҳужжатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига юборилди.

Шунингдек, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида вилоятдаги ушбу масалага масъул идоралар ёрдамида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини бепул тиббий хизмат олиши учун хусусий тиббиёт муассасалари имкониятларидан фойдаланиш мумкинлиги юзасидан вилоят ҳокимлигига тавсиявий хат киритилди.

 

 

Ижтимоий-иқтисодий

соҳада ҳуқуқни қўллаш

амалиётини ўрганиш бўлими

бошлиғи

                                                        А.Бекмаматов