Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Жорий йил 1 июндан бошлаб қандай ўзгаришлар бўлади?


Бугунги кунда мунтазам равишда қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиб келинмоқда. Жорий йил 1 июндан бошлаб қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор, Фармойишлари ва Ҳукумат қарорларига кўра жорий йил 1 июнь кунидан бир қатор ўзгаришлар амалга киритилади.

Хусусан, айрим тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан вақтинча озод қилинади

·          2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача

·          кичик тадбиркорлик субъектлари;

·          бозорлар ва савдо комплекслари;

·          кинотеатрлар;

·          умумий овқатланиш жойлари;

·          жамоат транспорти корхоналари;

·          спорт-соғломлаштириш муассасалари;

·          йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:

Шунингдек, нафақа олувчилар сони оширилади. 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасалари, шу жумладан оилавий поликлиникалар ва қишлоқ (овул) врачлик пунктларида, шунингдек босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади.

Қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилиб, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг
1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.

Маҳаллий экспорт қилувчилар транспорт харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади.

Ваколатли органлар тадбиркорларга лицензия олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам берадилар.

Тадбиркорларга лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришда кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга, бино ва иншоотларнинг — санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорининг фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини назорат тартибида отиш қисми кучга киради.

Юридик шахслар биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказилади.

Ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилади.

 

 

 

“Мадад” ННТнинг Ғузор туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси З.Адилов.

 

Ҳуқуқий тусга эга бўлган масалангиз бўйича “Мадад” ННТ Ғузор тумани ҳуқуқий маслаҳат бюросига +99899-722-39-45 рақамли мобиль телефони орқали ва телеграмм бот (Madadnnt_bot) орқали, “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталидан онлайн тарзда саволларингизни берган ҳолда уйингиздан чиқмаган ҳолда ечимини топишга имконият яратилган.

Шунингдек, Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!

Telegram (https://t.me/Madadnnt_bot)

Facebook (https://www.facebook.com/adviceuz)

YouTube (https:www.youtube.com/adviceuz)

Instagram (http://instagram.com/madadnnt)