Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Сўранг жавоб берамиз


1. Савол: Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага  алмаштириш муддати 2020 йил 31 декабрь кунига қадар этиб белгиланган эди. Ҳозирги кунда ушбу муддат узайтирилганлигини эшитдим. Шу хусусда тушунтириш берсангиз?

Жавоб: Дарҳақиқат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди. Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланди.

Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

 

2. Савол: Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ маълумотлар ошкор этилиши ҳақида эшитдим. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Жавоб: Дарҳақиқат шу кунга қадар Ўзбекистонда қанча шахс озодликдан маҳрум қилингани тўғрисидаги маълумотлар махфий бўлиб, сир сақланар эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги
316-сонли “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори билан;

1. ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар;

2. ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар;

3. Жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар;

4. ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар;

5. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилди.

Ушбу қарорга қадар мазкур маълумотлар ОАВ орқали ёритиб борилмаган.

 

3. Савол: “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича кредит олишда ресурс  масаласида муаммо вужудга келмоқда. Бу йўналиш бўйича кредит олишда ўзгаришлар борми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 20 майда “Ҳар бир-оила тадбиркор” давлат дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ–4720-сонли қарор қабул  қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги ваколатли банкларга яъни

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

“Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида ажратилиши белгиланди.

 

Саволларга “Мадад” ННТнинг Ғузор туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси З.Адилов жавоб берди.

 

Ҳуқуқий тусга эга бўлган масалангиз бўйича “Мадад” ННТ Ғузор тумани ҳуқуқий маслаҳат бюросига +99899-722-39-45 рақамли мобиль телефони орқали ва телеграмм бот (Madadnnt_bot) орқали, “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталидан онлайн тарзда саволларингизни берган ҳолда уйингиздан чиқмаган ҳолда ечимини топишга имконият яратилган.

Шунингдек, Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!

Telegram (https://t.me/Madadnnt_bot)

Facebook (https://www.facebook.com/adviceuz)

YouTube (https:www.youtube.com/adviceuz)

Instagram (http://instagram.com/madadnnt)