Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

1-июнь куни муносабати билан викторина танлови ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят миқёсида 7-11 синф ўқувчилари ўртасида уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ақлий ва ижодий фаоллигини ошириш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали викторина танлови ташкил этилди.

Мазкур танловни вилоят бўйича оммалаштиришда вилоят халқ таълими бошқармаси кўмагида карантин даврида вилоятдаги барча синфлар миқёсида ташкил этилган телеграм группаларидан кенг фойдаланилди. Танловда 500 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

Танловнинг ўтказилиши ўқувчиларнинг ёзги таътил давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларида, билимларини мустаҳкамлаш ва такрорлашда муҳим аҳамият касб этади, шунингдек уларнинг ижтимоий фаоллиги, изланувчанлик ва интилувчанлик салоҳиятини оширади.

Викторинада Қарши шаҳар 43-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Акбаров Наврўз 1-ўрин, Қарши тумани 10-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг
11-синф ўқувчиси Ғофуров Сирожиддин 2-ўрин ва Қарши шаҳар
26-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Кўчаров Муродулла 3-ўринни эгаллади.

Ғолиблар вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу каби танловларни янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида бошқарма томонидан телеграм гуруҳи ташкил этилиб, ҳафта давомида мунтазам равишда савол-жавоблар ташкил қилинмоқда. Ҳар ҳафтада бир кун совринли викторина ўтказилиши режалаштирилди.