Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар


 

Давлатимиз томонидан аҳолини, шу жумладан тадбиркорларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитини яхшилаш, фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Янги фаолият йўналишларини бошлаш ёки фаолиятини ривожлантиришда беғараз кўмак ва енгилликлар берилмоқда, давлат томонидан субсидиялар ажратилмоқда.

Субсидия бу – беғараз ёрдам ва уни қайтариш талаб этилмайди. Бироқ, аҳолининг бундай амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлардан хабардор эмаслиги ёки бу борада қаерга ва кимга мурожаат этиши ҳамда қандай тартибда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида етарли маълумотга эга эмас.

Шу боисдан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорларга турли хил фаолиятни амалга ошириш мақсадида субсидиялар ажратиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тузилди.

32 та қонун ҳужжатлари асосида тузилган мазкур рўйхатга кўра бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг миқёсда тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 11-22 май кунлари давомида телевидение орқали
5 маротаба, радио орқали 12 маротаба ва 40 га яқин блогпост ва 300 дан ортиқ мақола, аннотация ва савол-жавоб тарзида тайёрланган тарғибот материаллари ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданият, фармацевтика, энергия самарадорлиги, ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва бошқарув йўналишларида ҳамда товарлар ва хизматлар экспортини рағбатлантириш ва ахборотлаштириш соҳасида ажратилган субсидиялар миқдори, берилиш тартиби атрофлича тушунтириб берилди.