Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

28

Таълим соҳасидаги ўзгаришлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан вилоят телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
          Давра суҳбатида Фармонда белгиланган устувор йўналишлар, ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетининг ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари ҳамда Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида ташкил этиладиган юридик факультетлар ва давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр соҳасида фундаментал ҳамда амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилиши ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ТДЮУ магистратурасига ва “юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчиларга қандай имтиёзлар берилиши ва бошқалар ҳақида батафсил маълумот берилди.