Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Қонун ҳужжатлари тарғиботи


Карантин чоралари давом этаётганлиги муносабати билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кенг фойдаланган ҳолда тарғибот тадбирларини амалга оширмоқда.

Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
25 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПФ-5545-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
29 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4406-сон ҳамда 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сон қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.