Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йил 18-22 май кунлари амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомнинг 5-бандида адлия органлари нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириши белгиланган.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси “Индорама агро” МЧЖ ХК бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди ва гувоҳнома берилди.

Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон Ижтимоий буюртмалар ва хорижий грантлар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотларнинг телеграмдаги каналига электрон маълумот тақдим этилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларига уларнинг мурожаатларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида тадбирлар ўтказилиши юзасидан ёзма равишда тушунтириш берилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда ҳисобга қўйилган нодавлат нотижорат ташкилот ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг (жами 39 та) охирги 3 йиллик фаолияти мавжуд ҳужжатлар асосида мониторинг қилинди. Мониторинг натижасида хулоса тайёрланди. Хулосада бугунги кунда фаолият кўрсатмайдиган, фаолияти тухтатилган, қайта рўйхатдан ўтказилмаган нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида тоифаларга ажратилди.

Бўлим ходимлари А.Худайбердиев ҳамда Э.Дустовлартомонидан “Волонтёрлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида мақола ёзилди ва Деҳқонобод, Китоб, Нишон туман газеталарига чоп этиш учун берилди.

Шунингдек, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан
5 та таклиф тайёрланди ҳамда тегишли бўлимга электрон шаклда ташлаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги 2085-сон “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
5-банди ижроси юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқларига давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан нечоғлик амал қилинаётганлиги юзасидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан нодавлат нотижорат ташкилот ҳуқуқлари бўйича сўровнома тайёрланди, сўровномага 8 та нодавлат нотижорат ташкилот иштирок этишди. Келгусида ҳам мазкур йўналишда ишлар давом эттирилади.

Бўлим ходимлари А.Худайбердиев ҳамда Э.Дустовлар томонидан бўлимга келиб тушаётган оғзаки ва ёзма мурожаатлар натижасида 4 та пост шаклида чиқишлар қилинди, бошқарманинг Facebook даги сахифасида кенг ёритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларни рамзларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги низомга асосан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган 20 та минтақавий нодавлат нотижорат ташкилотларга фойдаланаётган рамзлари тўғрисида маълумот сўраб хатлар чиқарилди, натижада 5 та нодавлат нотижорат ташкилот томонидан рўйхатдан ўтказилмаган рамзлардан фойдаланаётганлиги маълум бўлди.

Бўлимга келиб тушган М.Эрдонов ва С.Бекмуродовларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб қаноатлантирилди.

 

 

Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлим бошлиғи

                                                        А.Худайбердиев