Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

РАДИО ЭФИРИ


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали
“Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” мавзусида интервью берди.

Интервьюда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Жумладан, Фармон билан иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини янада ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги вазифаларни ҳал этишда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар белгиланганлиги, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришиш самарадорлик индикаторларини ишлаб чиқиши ва бошқалар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.