Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Субсидиялар ажратиш юзасидан қарор қабул қилинди


Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқароларга (ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга) субсидиялар ажратилиши белгиланди.

Бунда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

• енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг
30 бараваригача;

• суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг
10 бараваригача;

• уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача субсидия ажратилиши белгиланган бўлиб, бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив йўналишида катта тажрибага эга тадбиркорлар бирлаштирилади.

Маълумот учун: томорқа ер участкалари самарадорлигини оширишни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолигига бадал тўлаш учун ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга субсидиялар ажратишни молиялаштириш учун Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига 50 млрд сўм маблағ ажратилди.