Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Янгиликлар тўғридан-туғри эфирда


Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бугунги кунда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритмоқда.

Жумладан, Қамаши туман адлия бўлими масъул ходими томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали прописка тизимида қандай ислоҳотлар кутилаётганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Хусусан, Тошкент шаҳар ва вилоятида кўчмас мулкни олишда доимий пропискага эга бўлиш ва бирламчи бозордан уй олишда давлат божининг алоҳида ставкасини тўлаш талаби бекор қилинаётганлиги, биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларни нафақат ўзи доимий рўйхатда бўлган манзилга, балки эгалигидаги бошқа уй-жойга ҳам доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи назарда тутилаётганлиги, доимий прописка учун эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоида чиқарилаётганлиги ва бошқалар ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан банкротлик, жарималар, солиқ имтиёзлари, ижара туловлари бўйича белгиланган имтиёзлар бўйича маълумот берди.