Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Мурожаат эътиборсиз қолмайди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига келиб тушаётган барча мурожжатлар қонуний кўриб чиқилиб, қаноатлантирилмоқда.

Жумладан, Ғузор тумани, Кераит қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Ашуров ва Р.Тўраевларнинг 2018-2019 йиллар давомидаги ойлик иш ҳақларини тўлиқ ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати бошқарма томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежига тўланмай қолган ойлик иш ҳақларини тўлаб беришни сўраб қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижасига кўра Р.Тўраев ва Б.Ашуровларга тўланмай қолган ойлик иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар қайта ҳисобланиб, жорий йилнинг 2 апрель куни пластик карталарига тўлатиб берилди.