Янгиликлар
Юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди
“Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан адлия вазирининг 2020 йил 19 мартдаги 145-шт-сонли “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи билан Қашқадарё вилоятининг 13 нафар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.
Жумладан, Муборак туман ҳокимлиги юрисконсульти, Қашқадарё вилоят давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси бош юрисконсульти, Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги юрисконсульти, Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси бош юрисконсульти, Нишон туман давлат солиқ инспекцияси бош юрисконсульти, Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси 10-сон жазони ижро этиш бўлими юрисконсульти, Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими 3-сон манзил колонияси юрисконсульти, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Чироқчи туман бўлими бош юрисконсульти, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Чироқчи туман ҳокимлиги юрисконсульти, Қашқадарё вилояти Муборак туман ҳокимлиги молия бўлими бош юрисконсультларига махсус унвонлар – мартаба даражалари берилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан адлия вазирининг 2020 йил 19 мартдаги 145-шт-сонли “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига юборилди.