Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “CENTIL” юридик фирмаси ҳамкорликда COVID-19 короновируси пандемияси муносабати билан навбатдаги меҳнат муносабатларига оид эслатмани тайёрлади.




COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилган карантин чоралари хоҳ давлат, хоҳ бизнес ёки нодавлат ташкилотларида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларига ўзининг жиддий таъсирини ўтказди.

Шу муносабат билан тайёрланган эслатма ҳозирги кундаги меҳнат муносабатлари соҳасидаги энг долзарб саволларга жавоб беради.

Эслатма бугун кўпчиликни қизиқтириб турган режалаштирилмаган меҳнат ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқиш масалаларини қамраб олиб, миллий қонунчилигимизнинг мазкур соҳадаги қоидаларини очиб беради.

Шунингдек, эслатмада фарзандларининг таълим муассасасида карантин ўрнатилганлиги билан боғлиқ ҳолда объектив равишда ишга бора олмайдиган ота-оналарнинг ҳуқуқий ҳолати очиб берилади.

Қолаверса, эслатмада давлат ва жамоат вазифаларига жалб қилинган фуқаролар учун қонунчилигимизда белгиланган кафолатларга тўхталиб ўтилган.
Мазкур эслатма меҳнат муносабатлари соҳасида юзага келган қатор саволларга жавоб бериб, фуқароларимиз учун фойдали бўлишига ишонч билдириб қоламиз.