Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда


Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекцияни тарқалишининг олдини олиш мақсадида тезкор ва қатъий чоралар курилмоқда.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ушбу йўналишда қабул қилинган қонун ҳужжатларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритмоқда.

Жумладан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Хусусан, карантин тартибини бузиш, ёлғон маълумот тарқатиш, карантин шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш бўйича жазо турлари тушунтирилди.