Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

25

Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан амалга оширилган ишлар


   Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида фаолияти юзасидан белгиланган иш режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил I ярим йилликка мўлжалланган иш режасига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг 2019 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим қилинган ҳисоботи таҳлил қилиниши натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида аниқланган қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида 65 та тақдимнома ҳамда қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 19 та огоҳнома киритилди.

   Бўлим томонидан Қарши шаҳар “Арабхона” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Турсуновнинг диний ташкилотни очишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганилиб, қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефони орқали келиб тушган Деҳқонобод тумани “Оқработ” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Мухаммадиевнинг Ўзбекистон Республикаси Ёнғинга қарши кураш жамияти Деҳқонобод тумани ҳудудий бўлинмаси ходимлари фаолиятидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилиб, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида аниқланган қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.