Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Эгалик ҳуқуқини берувчи қарор чиқарилди


     Касби туман адлия бўлими томонидан Касби туман “Месит” МФЙ, Месит қишлоғида яшовчи Б.Пардаеванинг мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

   Фуқаро мурожаатида туман ҳокимлигига “Месит” МФЙ ҳудудида жойлашган ер ва уй-жойини қонуний ҳужжатлаштириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарорига асосан ариза билан мурожаат қилганлиги, ишчи комиссия томонидан ижобий хулоса берилганлигини билдирган.

     Шунга кўра, жорий йилнинг февраль ойида бир марталик тўловни тўлаганлиги, лекин ҳалига қадар уй-жойга нисбатан қонуний эгалик ҳуқуқини бериш юзасидан туман ҳокимининг қарори чиқарилмаганлиги сабабли мазкур масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

    Ушбу мурожаат юзасидан туман адлия бўлими томонидан ҳолат ўрганилди ва адлия бўлимининг қонуний аралашуви натижасида фуқаро Б.Пардаевага туман ҳокимининг HQ-368/03-сонли ер участкаси ва уй-жойга эгалик ҳуқуқини берувчи қарори чиқарилиши таъминланди.