Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Бошқарма томонидан сайёр қабул ташкил этилди


Халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш адлия органларининг устувор вазифаларидан биридир. 

Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан 2020 йил 1-ярим йиллигида “Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларининг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали”га мувофиқ, Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Исоқов иштирокида Шаҳрисабз шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган санъат мактабида “Номозгоҳ” ва “Ўрда” МФЙларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Шахрисабз шаҳар электр тармоқлари корхонаси, “Шаҳрисабз шаҳаргаз” филиали, “Сувоқова” ДУК, шаҳар ободонлаштириш департаменти, тиббиёт бирлашма ҳузуридаги ижтимоий хизматлар шўъбаси, МФЙ фаолллари ва бошқа таклиф этилган мутасаддилар иштирок этди.

Аҳоли томонидан иш билан таъминлаш, газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш, маҳаллаларга табиий газ ва ичимлик сув ўтказиш, кўчаларни таъмирлаш, ер участкаси ажратиш ва бошқа масалалар юзасидан савол ва муаммолар кўратилди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар ҳамда юридик шахслар вакилларининг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 5 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим томонидан ўрганиш ўтказиш мақсадида иш юритувига олинди.