Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи иштирокида тадбир ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи аъзолари билан биргаликда Қарши шаҳридаги 25-мактабнинг ўқитувчи ва 10-11 синф ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларига вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини олиб боришга ваколатли орган ва муассасалар, уларнинг вазифалари, хусусан таълим муассасаларининг бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлари хусусида сўз юритилди.

Вояга етмаганларнинг ҳамда уларнинг таълим ва тарбиясида масъулларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда белгиланган санкциялар мисолида тушунтириб берилди.

Мактаб ўқувчиларига бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, ахлоққа ва қонунларга зид бўлган ҳатти-ҳаракатларни амалга оширмасликлари уқтирилди.

Шунингдек, турли хил диний оқимлар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишлари таъкидланди. Тадбир давомида  Секта  гуруҳлари, унинг белгилари, асосий мақсади ва фаолияти  хусусида  алоҳида тушунтириш берилди. Шу мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди.

Тадбир сўнгида мактаб раҳбарияти билан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси мавзусида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида тадбир ташкиллаштириш режалаштирилди.