Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Туман адлия бўлими фаолиятидан...


Қамаши туман адлия бўлими томонидан адлия бўлимлари фаолиятининг асосий 7 та йўналишларидан келиб чиқиб, 2020 йилнинг 17-21 февраль кунлари амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар юзасидан  бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг 21 февраль куни туман ҳокимлигида иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ҳоким ўринбосари иштирокида ҳокимликнинг масъул ходимлари ўртасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри ва аниқ қўллаш юзасидан тавсия ва тушунчалар берилди. 

Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмасидаги ижрочиларга етказиш юзасидан жорий йилнинг 20 февраль куни туман мусиқа мактабининг мажлислар залида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Уларнинг фикр ва мулоҳазалари, келажакдаги орзулари билан ўртоқлашилди. Берилган саволларига батафсил жавоб берилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида  қайд этилган ёшларга оид давлат сиёсатини ривожлантириш,  “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган дастурий ғоя асосида  ёшларни она юртга садоқаат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳар бир ташкилот, муассаса раҳбарлари ва ота-оналарнинг кундалик амалга ошириши лозим бўлган бурчлари эканлиги ҳамда ёшларга теварак атрофидаги бўлаётган ҳар бир ҳодиса-ҳолатга бефарқ бўлмаслик, уларга нисбатан ўзларининг ижобий фикрларини тезкорлик билан билдириш ва ифода этишда фаол бўлишлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрсида”ги қарорини ижроси юзасидан “Навоий”, “Зафар”, “Ўзбекистон”, “Улуғбек”, “Қорасув” ва “Манғит” маҳалла фуқаролар йиғинларида мониторинг ҳамда ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан Қамаши туман Ирригация бўлими ходимларига бюджет маблағлари ҳисобидан ходимларга базавий тариф ставкаларига 2029 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдоридаги тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига устамалар тўланиши аҳволи бўйича мониторинг ўтказилди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 21 февраль куни тумандаги “Бадахшон” МФЙда туман давлат солиқ инспекцияси ва давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 8 нафар фуқаролардан оғзаки мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул даврида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари, қўшма мажлис ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида  мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий даражасини кўтариш юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалари ҳамда дастурий ва мақсадли вазифалар тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.