Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

14

Туризмни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар


Қашқадарё вилоят адлия ҳамда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда Косон туманидаги “Шайх Кусам ота” ва Муборак туманидаги “Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий” зиёратгоҳида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони  мазмун-моҳияти ва соҳадаги асосий йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, Фармон билан транспорт тизими, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма ривожи, кадрлар салоҳиятини кучайтириш каби соҳанинг муҳим йўналишларидаги муаммоларни ҳал қилиш учун шароитлар яратилганлиги хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Ташкил этилган тадбир “Ўзбекистон 24” телеканали орқали тасвирга олинди.