Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-28-30

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

14

Меҳнат қонунчилиги юзасидан семинар


Ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилиши, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлаш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Шунингдек, мазкур соҳага оид қонун ҳужжатлари меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.

Меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг ходимлар ва иш берувчилар томонидан қанчалик даражада ўзлаштирганлиги юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларни қонуний ҳамда етарли даражада йўлга қўйилишига сабаб бўлади.

Шу муносабат билан Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан “Ўзбекистон почтаси ОАЖ” Қашқадарё филиалида меҳнат қонунчилиги ва уни амалда қўллаш юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, мажбурий меҳнат тушунчаси, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, иш вақти, таътиллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, интизомий жазоларни қўллаш асослари ва тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат низолари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган ва фаолияти давомида тушунмовчиликларга сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида саволлар билан мурожаат қилдилар.