Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш йўлида...


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳокимлигида “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомига риоя этилиши ҳамда бир-бирини такрорловчи топшириқларни юбориш амалиётини бекор қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарори қабул қилинганлиги ва натижада фуқаролар учун енгилликлар яратилганлиги, уларга қулай ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишда замонавий ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланишда муҳим аҳамият касб этганлиги таъкидланди.

Мазкур қарор билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 11 та функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилганлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг айрим ваколатлари бекор қилинганлиги,  маҳалла фуқаролари йиғинлари томонидан фуқароларга бериладиган 28 турдаги маълумотномаларни бериш ҳамда давлат органлари томонидан талаб қилиниши бекор бўлганлиги ҳақида сўз юритилди.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича республика даражасидаги ва ҳудудий ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бир-бирини такрорловчи ички ҳужжатларни қабул қилиш амалиётини бекор қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилиши ва амалга оширилиши белгиланганлиги ва 2020 йил 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарлари электрон рақамли имзолар билан таъминланиши белгилаб қўйилганлиги ҳақида сўз юритилди.

Мазкур тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритилди.