Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Вилоят адлия бошқармасида ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни бошқарманинг катта мажлислар залида 2019 йил давомида амалга оширилган ишларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида бошқарма ва унинг тизимида ўтган йил мобайнида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 5 035 та мурожаатнинг 4 497 таси ҳал этилиб, шундан 2 971 таси ёки 59 фоизи қаноатлантирилди, 1 520 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси рад этилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 345 та мурожаатнинг 304 таси ҳал этилиб, шундан 69 таси ёки 22.7 фоизи қаноатлантирилди, 229 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси рад этилди.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 84 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 88 та тақдимнома киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида жами 453 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 920 та таклифлар ишлаб чиқилди.

Бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 271 та ўрганиш ва 551 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 1 383 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида 190 160 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 1 495 та тақдимнома, 416 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ва 3 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 3 013 та огоҳнома киритилди.

Натижада 1 085 нафар шахс интизомий (шундан 19 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 381 нафар шахс маъмурий жавобгарликка, 2 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди, 704 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, 34 та ҳужжат ижроси тўхтатилган, шунингдек 13 млрд. 916 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Ҳисобот даврида судларга 1 млрд. 699 млн. сўмлик 357 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 129 та 364 млн. 435 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра 1 млрд. 523 млн. сўмлик 412 та даъво аризалари қаноатлантирилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма томонидан жами 15 098 та, шундан 1 947 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 12 224 таси оғзаки, 927 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида жами 224 468 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 44 млрд. 898 млн. сўмлик давлат божи, 2 млрд. 794 млн. 267 минг сўмлик герб йиғими ҳамда 12 млрд. 923 млн. сўмлик пуллик хизмат тўловлари ундирилди.

Йиғилиш давомида ижобий ишлар билан бир қаторда, бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, нотариуслар томонидан фаолиятлари давомида йўл қўйган хато ва камчиликлар юзасидан алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, келгусида такрор хатоликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонларидан жорий йил 20-21 январь кунлари Олий Мажлис палаталарининг мажлисларидаги нутқларида ҳамда 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизни 2020 йил ва келгусидаги 5 йилликда ривожлантириш бўйича энг устивор йўналиш ва вазифаларни белгилаб берилди.

Шу асосида бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олиниб, тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва ижрога қаратилиши ҳамда бу бўйича барча ходимлардан ўта масъулият ва қатъият талаб этилиши белгиланди.

Бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимлар томонидан Адлия вазирлиги тизимида “2020 йил – адлия тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан коррупциявий омилларга қарши кескин равишда курашиш, “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича қатъий чоралар кўриш, шунингдек, жамият фаолиятининг бошқа соҳаларида, хусусан вилоятдаги олий таълим муассасаларида ҳамда юридик коллежда ижтимоий сўровномалар ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йил давомида ҳам вилоятдаги барча маҳалларларни қамраб олган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида, шунингдек жойлардаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича чора-тадбир ва таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан сайёр қабулларни изчил давом эттириш лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

Бунда адлия органлари ҳамда халқ қабулхолналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми қайси соҳага тегишлилигига қараб, шу соҳа вакилларини сайёр қабулларга мунтазам равишда жалб қилиниши лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 3 февралдаги “Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш ҳақида”ги 24-ум-сон буйруғи талабларини бажариш, ходимлар фаолияти самардорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб бориш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янги йўналишда йўлга қўйиш, бошқарманинг туман (шаҳар) адлия бўлимларига бириктирилган ходимларининг асосий вазифа ва мажбуриятларини аниқ белгилаб бериш ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг иш фаолияти ҳар ой якуни юзасидан умумлаштирилиб, таҳлил қилиниши ҳамда ютуқ ва камчиликлар юзасидан фикр ва тажриба алмашиш белгиланди.

Ҳар ҳафта бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан иш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек ҳар бир адлия бўлими бир ҳафта давомида амалга оширган ишлари юзасидан маълумот тайёрлаб, “Очиқ адлия” тамойили асосида бошқарманинг   расмий веб-сайтига жойлаштириш чораларини кўриш ва бошқа масалалар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.