Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сен ҳуқуқингни биласанми


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билимларни ошириш мақсадида таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида республика миқёсида турли хил танловларни ташкил қилиш ва ўтказиш белгиланган.

Шунга мувофиқ, Нишон туман адлия бўлими ва туман халқ таълими бўлими билан биргаликда 13-мактабда ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси соҳаси бўйича жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда уларни республика миқёсида ўтказиладиган танловларга тайёрлаш мақсадида “Сен ҳуқуқингни биласанми” тадбири ташкил этилди.

Мазкур танлов турли хил шартлар асосида ўтказилиб, унда асосан ҳуқуқий мавзудаги савол-жавоблар, мамлакатимизда ёшлар билан боғлиқ олиб борилаётган ислоҳотлар, қизиқарли викторина ўйинлари, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида тайёрланган саҳна кўринишлари орқали ўз билим ва тафаккурларини намойиш қилдилар. 

Танловда фаол иштирок этган жамоа ва иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.