Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Янги таҳрирдаги кодекс юзасидан тарғиботлар


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири тасдиқланганлиги муносабати билан барча туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан жойларда кодекс ижросига масъул ходимлар, фуқаролар ҳамда тадбиркорларга кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан батафсил маълумотлар берилмоқда.

Деҳқонобод туман адлия бўлими ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Деҳқонобод туман бўлими ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси билан биргаликда инспекция ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Худди шундай тадбир Қарши туман адлия бўлими ҳамда вилоят солиқ бошқармаси, туман давлат солиқ инспекцияси вакиллари билан биргаликда туман Давлат хизматлари марказида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир давомида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси юзасидан берилган саволлар юзасидан мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.