Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Коррупцияга қарши кураш


Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур чора-тадбарлар ижросини самарали ташкил қилиш, фуқароларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. 

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бу борада 2019 йил давомида 224 та тарғибот тадбирлари ташкил қилиниб, шундан 25 таси оммавий ахборот воситалари орқали, 199 таси эса оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборат.

Ташкил этилган оғзаки тадбирларда 4000 дан ортиқ фуқаролар қамраб олинган.

Хусусан, “Коррупция – тараққиёт кушандаси”, “Коррупцияни қабул қилиш рейтинги натижаси”, “Коррупция жамият учун хавфли иллат” мавзуларида тарғибот тадбирлари доимий равишда  ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 62-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳамда Х.Олимжон қишлоқ врачлик пунктида, Қарши туман адлия бўлими томонидан Халқ таълими бўлимида, Касби тумани адлия бўлими томонидан “Чўлқувар” МФЙда жойлашган 50-мактаб биносида, Косон туман адлия бўлими томонидан “Янгиобод” ва “Навбаҳор” МФЙларда, Ғузор туман адлия бўлими томонидан “Шерали” ҚФЙда “Коррупция – жамият учун хавфли иллат”, “Коррупцияга қарши курашамиз” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбир тафсилотлари ижтимоий тармоқларда ёритилди.

Бу борада жойларда ташкил этилган тарғибот тадбирларида 600 дан ортиқ кўргазмали ҳуқуқий тарғиботлар, буклет, флаерлар тарқатилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти натижалари телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ орқали, шу жумладан мавзуга бағишланган дастурларни, интервьюларни, муҳокамаларни, пресс-конференцияларни ва бошқа тадбирларни доимий равишда ташкил этиш йўли билан ёритилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан вилоят телевидениесида вилоят адлия бошқармаси ва прокуратураси ходимлари иштирокида “Мудҳиш иллатга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ҳамда “Шарҳ” номли кўрсатув ташкил этилди.

Мазкур телекўрсатувларда Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш хусусида фикр-мулоҳаза юритилди.