Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Қонун ҳужжатлари тарғиботи


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, Касби туман адлия бўлими,   туман давлат солиқ инспекцияси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Касби туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Солиқ Кодексининг янги таҳрири тасдиқлангани муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сон қарори юзасидан туман ҳокимлигида тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда янги тақрирдаги Солиқ кодексига асосан солиқ турлари 9 тагача қисқартирилганлиги, хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинганлиги, кодексга кўра, солиқ органлари камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви, солиқ аудити каби солиқ текширувларини ўтказишини, илгари солиқ текширувлари ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган ва  ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлардан иборат бўлганлиги тушунтириб берилди.

Тадбир давомида интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ишларни юқори даражада ташкил этиш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг самарадорлигини ташкил этиш, идоралараро мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, интеллектуал мулк соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек патент божлари ва тўловларини мақбуллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сон қарорининг қабул қилинганлиги таъкидланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги этиб қайта номланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4380-сон қарорида агентликнинг асосий вазифалари ҳамда ҳудудларда ҳам интиеллектуал мулк соҳасини тартибга солиш таомиллари белгилаб берилганлиги, хусусан мазкур қарорга асосан Агентликнинг асосий вазифасидан бири жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш этиб белгиланганлиги тушунтириб берилди.

Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ҳам корхона, муассасалар ва ташкилотларга интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича консультатив ва амалий кўмаклашиш вазифаси юклатилганлиги таъкидланиб, интеллектуал мулкнинг самарали ҳимоясини таъминлаш, жамиятда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан қараш маданиятини шакллантириш, интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш борасида тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.